Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент марказида қатор кўчалар икки кунга ёпилади

Кўчалар ватанпарварлик фестивалининг ўтказилиши муносабати билан ёпилади.

1667views0replies
0

Тошкент шаҳар ҳокимияти

Тошкент шаҳар ҳокимиятининг хабарига кўра, “Янги Ўзбекистонни ёшлар билан бирга қурамиз!” шиори остидаги ватанпарварлик фестивалининг ўтказилиши муносабати билан 6 февраль куни соат 13:00дан 7 февраль куни соат 22:00га қадар қуйидаги кўчалар автотранспорт воситаларининг ҳаракати учун ёпилади: 
— Зарафшон кўчасининг Навоий шоҳ кўчасидан Мустақиллик шоҳ кўчасигача бўлган қисми; 
— Истиқлол кўчасининг Буюк Турон кўчасидан Амир Темур шоҳ кўчасигача бўлган қисми.
1667views0replies
0

Комментарии