IWF – Халқаро оғир атлетика федерацияси Матбуот хизматининг хабарига кўра, коронавирус хавфи сабабли Осиё чемпионати Ўзбекистонда ўтказилиши борасида қарор қабул қилинган.
Қозоғистон томонининг хитойлик спортчилар ва турнир ўтказилиши борасида қўйган талаблари ортидан мусобоқа жойини зудлик билан алмаштириш бўйича қарорга келинган.
Шу сабабли айнан оғир атлетика бўйича жорий йилнинг 16-25 аперль кунлари бўладиган Осиё чемпионати Тошкентда ўтказилади.