Бугун, 29 февраль куни Бухоро вилояти фаолларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Йиғилишда президент администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов президент фармонига мувофиқ, Карим Камолов Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганлиги ҳақида маълум қилди.
Карим Камолов бугунги кунга қадар Бухоро шаҳар ҳокими вазифасида фаолият олиб борган.