25 март куни Бухоро вилоятига “Москва-Бухоро” йўналишидаги 604-сонли рейс келиб қўнган. Бу ҳақда Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Самолёт бортида 249 нафар фуқаро бўлган (213 нафар эркак, 36 нафар аёл). Улар орасида вояга етмаганлар 31 нафарни, 60 ёшдан ошганлар эса 7 нафарни ташкил этмоқда.
Фуқароларнинг 10 нафарида кўнгил айниши ва ўзларини ҳолсиз сезиш ҳолатлари кузатилганлиги боис вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган. Қолган йўловчиларнинг ҳар бирига нисбатан тиббий-профилактик нуқтаи назаридан қаттиқ назорат ўрнатилган.