Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, ҳозирда Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётган 97 нафар коронавирусга чалинган бемордан тўрт нафари соғайди.
Шунингдек, Наманган вилояти юқумли касалликлар шифохонасида даволанган 11 нафар бемор соғайган. Уларнинг барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, инфекцияни юқтириб олган.
Хабар берилишича, тузалган беморларнинг барчаси реабилитацияга юборилган.
Ҳозирги вақтга қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 85 нафарга етди.