Поиск
RUUZ

Город

Тошкентда "паспорт столлари" фаолияти тикланмоқда

Фуқароларни қабул қилиш 4 май соат 9.00 дан бошланади.

1849views0replies
0

UzNews.uz

Тошкент шаҳар ИИББ берган маълумотга мувофиқ, 4 май – душанба кунидан бошлаб Тошкент шаҳар ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда унинг туман бўлинмалари фуқаролар қабулини давом эттиради.
Фуқаролар қабули душанбадан шанбагача соат 9.00 дан 18.00 га қадар амалга оширилади. 
Тушлик вақти: 13.00 дан 14.00 гача. Якшанба ва байрам кунлари – дам олиш кунларидир. 
“Қабул санитария-эпидемиология меъёрларига қатъий амал қилинган ҳолда олиб борилади. Фуқаролардан тиббий ниқоб тақишни ва ижтимоий масофани сақлашни сўраб қоламиз”, – дейилади ИИББ эълонида.
1849views0replies
0

Комментарии