Жиззах вилояти ИИБ матбуот хизматининг хабарига кўра, Ғаллаорол тумани, Жийдали қишлоқ фуқаролар йиғинида яшаган 10 ёшли М.Б.ни сойдан сел келиб оқизиб кетган.
Маълум бўлишича, қиз дала майдонидан молларини уйига ҳайдаб келиш учун сойдан ўтаётган бўлган ва сойдан оқиб келган сел уни оқизиб кетган. М.Б.нинг жасади сойдан 500 метр узоқликда топилган.
Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.