Пайариқ туман ҳокимлиги берган маълумотларга кўра, Самарқанд вилоятининг ушбу туманида қайд этилган 28 та ҳолатда беморларнинг 11 нафари — тиббиёт ходими, 1 нафари — туман газ идораси ходими, 1 нафари — ИИБ ходими, 3 нафари — мавсумий ишчи, 1 нафари — ҳайдовчи, 1 нафари — тадбиркор, 4 нафари — уй бекаси, 2 нафари — мактаб ўқувчиси ва 4 нафари — нафақахўр экани ошкор қилинди.
Бугунги кунда беморлар билан бирламчи мулоқотда бўлганлар, жами 117 та хонадондаги 121 нафар фуқаро уй шароитида карантинга олинган.