Поиск
RUUZ

Общество

Қорақалпоғистонда табиат қўйнига 2000 дан ортиқ йўрға тувалоқлар учирма қилинди

Қўнғирот туманида Қизил китобга киритилган йўрға тувалоқлар ёввойи табиатга қўйиб юборилди.

1169views0replies
0

t.me/ecogovuz

Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида 28 май - 1 июнь кунлари оралиғида  2040 бош Қизил китобга киритилган ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ноёб қуш – йўрға тувалоқлар ёввойи табиатга қўйиб юборилди. Бу ҳақида Ўзбекистон экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси хабар  берди.
Мазкур лойиҳа давлат қўмитаси ҳамда “Falcon Hunting Solutions” компанияси томонидан ҳамкорликда ташкил этилди.
Маълум қилинишича, бу қушлар Бирлашган Араб Амирликларига қарашли бўлган “International fund for houbara conservation” марказида кўпайтирилган.
Маълумот учун, йўрға тувалоқлар 2009 йилда Ўзбекистон Қизил китобига ноёб тур сифатида киритилган. Улар Қизилқум чўлларида яшайди. Уларнинг сони ва яшаш майдони 1960-йиллардан бошлаб қисқаришни бошлаган.
1169views0replies
0

Комментарии