Поиск
RUUZ

Коронавирус

Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланганлар сони 5000 дан ошди

Юртимизда коронавирус инфекцияси билан касалланиш бўйича яна 57 та янги ҳолат қайд этилди.  

1214views0replies
0

UzNews.uz

14 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5051 (+57) нафарни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 38 таси Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 9 таси пойтахтимизда аҳоли орасида, 8 таси Тошкент вилоятида (шундан беморларнинг 4 нафари аҳоли орасида, 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган), 2 таси Сирдарё вилоятида ( 1 таси аҳоли орасида, яна биттаси эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида) аниқланган.
Айни пайтда юртимизда 3910 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (77 фоиз) соғайган. 
Ҳозирда мамлакатимизда 1122 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 12 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.
1214views0replies
0

Комментарии