7 май куни Миллий гвардия Самарқанд вилояти Қўриқлаш бошқармаси ва Пахтачи туман Ички ишлар бўлими ходимлари ҳамкорлигида олиб борилган тезкор тадбир давомида катта миқдорда олтин қўлга киритишни режа қилган 39 га яқин фуқаролар қўлга олинган.
Миллий гвардия Ахборот хизматининг хабар қилишича, Пахтачи туманида жойлашган “Қорақўтан” кони 112-сонли очиқ карьер тушиб текширилганда, у ердан топилган:
– 200 та полиэтелин қопларга жойланган 6 тонна 610 кг таркибида олтин моддаси бўлиши мумкин бўлган тошлар;
– 10 та турли русумдаги автомашиналар;
– 9 дона электр узатгич;
– 10 дона перфоратор каби асбоблар далилий ашё сифатида олиниб,
Пахтачи тумани Ички ишлар бўлимига топширилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.