1 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилган кишилар сони 8671 (+44) нафарни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, касалланган фуқароларнинг 14 нафари карантин марказларида бўлган. Саккизта ҳолат эса Сирдарё вилоятида қайд этилган.
Яна 11 нафар киши Тошкент шаҳрида аниқланган. Қолган 2 нафари Бухоро вилоятида ҳамда 9 нафари Самарқанд вилоятида қайд этилган.