Тошкентда таниқли стрит-арт рассоми Абдураҳмон (inkuzart) Instagram’даги саҳифасида навбатдаги асарини оммага тақдим қилди. Унда Абдураим Абдуваҳобов болалигида ўйнаган афсонавий “Шум бола” қаҳрамони гавдалантирилган.
Актёр 14 июль куни 57 ёшида вафот этганди.
Абдураим Абдуваҳобов "Шум бола, "Суюнчи", "Муҳаббат синовалари", "18-квадрат", "Ада эмас, дада", "Фирибгар", "Осий банда", "Пойга", "Бевалар", "Сўнгги нафасимгача", "Севги балки бу жаннат 2", "Назира" каби фильмларда рол ижро этган. Шунингдек, "Тожикфильм" студиясида тасвирга олинган "Жўра овчи" фильмида ҳам рол ўйнаган. Абдурим Абдуваҳобов "Чимилдиқ" спектактлида ҳам рол ижро этган.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Публикация от @ inkuzart 16 Июл 2020 в 1:28 PDT