Поиск
RUUZ

Назначения

Чуст тумани ҳокими ўзгарди

Мингбулоқ тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари ушбу лавозимга тайинланди.

1254views0replies
0

Чуст тумани ҳокимлиги

Бекзод Ҳамдамов Чуст тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Халқ депутатлари Чуст туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Чуст тумани ҳокими лавозимига Бекзод Ҳамдамов номзодини таклиф қилди. Депутатлар ушбу номзодни маъқуллади.  
Бекзод Ҳамдамов 1979 йилда Мингбулоқ туманида туғилган. 2001 йилда Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институти, 2008 йилда эса Солиқ академияси магистратурасини тамомлаган. 
Бунгача у Мингбулоқ тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
Эслатиб ўтамиз, бугун Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаган Шуҳратжон Азимович Мўминов Фарғона тумани ҳокими этиб тайинланди.
1254views0replies
0

Комментарии