Поиск
RUUZ

Общество

Ижтимоий тармоқ орқали қўрқитилган фуқаронинг шикоят аризаси нега қабул қилинмади? Бош прокуратура изоҳ берди

Навоийда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга шикоят аризасини топшира олмаётган фуқаронинг видеомурожаатига муносабат билдирилди.

1890views0replies
0

Видеодан скриншот

Бош прокуратура фуқаро Тухтагул Турдиевага тегишли ижтимоий тармоқларда тарқалган видеомурожаат юзасидан тушунтириш берди. Бош прокуратуранинг маълум қилишича, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда фуқаро Тухтагул Турдиеванинг прокуратура ҳамда ички ишлар органлари фаолияти юзасидан қилган видеомурожаати тарқалганди. 
Унда ушбу фуқаро томонидан Навоий вилояти прокуратураси ва ички ишлар органларига ариза топшира олмаётгани, ҳеч ким ундан аризасини кўриб чиқишлик учун қабул қилмаётгани баён этилган. 
Аниқланишича, «Одноклассники» ижтимоий тармоғида номаълум шахс фуқаро Тухтагул Турдиевага мурожаат қилиб, унинг шаънига нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатиб, қадр-қимматини поймол қилган. 
Бундан ташқари, унга телефон қилиб, «СМС»лар ёзиб, қўрқитиб, унинг психологик тинчлигини бузган. 
Ўз ҳаёти ва соғлиги учун ҳавотир олган Турдиева 2020 йил 22 июль куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган. 
«Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Кармана тумани Ички ишлар бўлими томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда», дейилади Бош прокуратура хабарида.
Шунингдек, Бош прокуратура жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Хаёт Шамсиддинов фуқаролардан айни дамда Коронавирус пандемияси сабабли мамлакатда карантин чоралари жорий этилгани, қолаверса, бундай шароитда рақамли бошқарув ва рақамли муносабат тизимлари ҳаётга тадбиқ этилаётганини эслатиб ўтади.
«Шундай экан фуқароларимиздан замон талабидан келиб чиқиб, аҳоли учун янада қулайликлар яратиш мақсадида ишга туширилган электрон тизимлар имкониятларидан фойдаланиш маъқул», дейди Хаёт Шамсиддинов.
1890views0replies
0

Комментарии