Поиск
RUUZ

Общество

Икки ярим яшар болани уриб ўлдирган Миллий гвардия ходими 19 йилга кесилгани тасдиқланди

У муқаддам Қуролли кучлар сафида хизмат қилиб келган ва Қўриқлаш хизмати Миллий гвардия тасарруфига ўтказилиши муносабати билан ўз хизматини шу тизимда давом эттирган.

1021views0replies
0

UzNews

Ижтимоий тармоқларда “Икки ярим яшар болани уриб ўлдирган Миллий гвардия ходими 19 йилга кесилди” сарлавҳаси билан тарқатилган маълумот бўйича муносабат билдирилди.
Маълум қилинишича, 2020 йилнинг 1-февраль кунида ушбу жиноятни содир этган собиқ Қўриқлаш хизмати сафдор ходими Б.Ахмедов 2012 йил март ойидан Қуролли кучлар сафида хизмат қилиб келган ва 2019 йилда Қўриқлаш хизмати Миллий гвардия тасарруфига ўтказилиши муносабати билан у ўз хизматини шу тизимда давом эттирган.
Ижтимоий тармоқдарда содир этилган ҳолат юзасидан Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси икки ярим яшар болани ўриб ўлдирганлиги ва у Тошкент шаҳар Жиноят ишлари суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми (қасддан одам ўлдириш) “в” ва “ж” бандлари ҳамда 110-моддаси 2-қисми (қийнаш) “а” ва “в” бандлари бўйича айбли деб топилиб, 19 йил муддатга озодликдан маҳрум қилингани айтилганди.
“Собиқ Қўриқлаш ходимининг оила турмуш доирасидаги жиноятга қўл урганлигини асло оқлаб бўлмайди, жорий йилнинг 27 май куни унга нисбатан Тошкент шаҳар Жиноят ишлари суди томонидан қилмишига яраша адолатли ҳукм тайинланганлиги ҳам қонунларимиз устуворлигидан далолатдир”, дейилади Миллий гвардиянинг расмий сайтидаги муносабатда.
Шунингдек, олиб борилаётган ислоҳотлар доирасида тизим томонидан шахсий таркиб ўртасида салбий иллатларга мойиллиги бор ҳарбий хизматчи ва ходимларни барвақт аниқлаш, тизимда соғлом муҳитни яратиш ва кадрлар салоҳиятини юксалтиришга қаратилган мақсадли чора-тадбирлар амалга оширилаётгани таъкидланади.
1021views0replies
0

Комментарии