Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистон COVID-19 билан боғлиқ санитария-эпидемиологик вазият барқарор бўлган мамлакатлар рўйхатига киритилади. Бу ҳақида Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
"Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Ўзбекистонда COVID-19 коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик вазиятнинг ўзгариши тўғрисидаги Ахборот хатига мувофиқ, 2О2О йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси коронавирус инфекциясининг пасайиши ва эпидемиологик вазиятнинг барқарорлашуви кузатилган хорижий мамлакатлар рўйхатига 32-ўринда киритилади", — дейилади қўшни мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.