Поиск
RUUZ

Криминал

Пандемия вақтида талаб юқори бўлган дориларни 171 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Коронавирус пандемияси шароитида аҳоли талаби юқори бўлган дори воситаларини ноқонуний муомалага киритиб даромад орттирмоқчи бўлган фуқаро ушланди.

1147views0replies
0

Тошкент шаҳар прокуратураси

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.С. пандемия шароитида аҳоли талаби юқори бўлган дори воситаларини ноқонуний муомалага киритиб даромад орттириб қолиш мақсадида, 500 дона “Клексан”, 300 дона “Гепарин”, 200 дона “Цефоперазон-суль”, 500 дона “Меропенем”, 500 дона “Арбидол 50 мг” ва “Арбидол 100 мг” дори воситаларини жами 171 млн сўмга сохта шартнома орқали харидорга сотган вақтида ашёвий далил билан ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура UzNews.uz’га маълум қилди.
Ушбу ҳолат бўйича А.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 1863-моддаси 2-қисми “а” банди ва 228-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
1147views0replies
0

Комментарии