Давлат тест марказининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан фуқаролар С.А., Ф.Ю. ва Х.А.лар тест синовлари мажмуасига чет тили фани киритилган бакалавриат таълим йўналишларига ҳужжат топширган ва сертификатнинг муайян даражаларига эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилганлигидан фойдаланиш мақсадида, www.abitur.dtm.uz сайти орқали чет эл ваколатли хайрия органининг Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган ташкилоти сертификатини қалбакилаштириб, бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга ҳужжат топширганликлари аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура UzNews.uz’га хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан С.А., Ф.Ю. ва Х.А.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 228-моддаси 1 ва 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.