2020 йил 24 сентябрдан бошлаб Минскга қатновлар ҳафтасига 2 маротаба амалга оширилади. Бу ҳақда Uzbekistan Airways ахборот хизмати хабар берди.
Парвозлар жадвали билан авиакомпаниянинг расмий веб-сайтида танишиш мумкин.
«Мазкур қатновларга авиачипталарни авиакомпания веб-сайтидан, АЖ мобил иловаси орқали, шунингдек, Uzbekistan Airways АЖнинг энг яқин сотув офисларидан ёки Ўзбекистон Республикасидаги авиакомпания ташувларини сотиш агентликларидан сотиб олиш мумкин», дейилади хабарда.