ДХХ Андижон вилояти бошқармаси ходимлари ва Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан Хўжаобод тумани Янги Фарғона МФЙдаги чегараолди ҳудудда ўтказилган тезкор тадбир давомида катта миқдордаги хорижий валютанинг ноқонуний равишда мамлакатимиздан олиб чиқиб кетилишига чек қўйилди.
UzNews.uz’га маълум қилинишича, фуқаро Х.Н. 180 минг АҚШ долларини чегара тўсиғи устидан улоқтириш орқали қўшни Қирғизистон Республикасига ўтказмоқчи бўлганида ушланган.
Дастлабки суриштирув ҳаракатлари давомида аниқланишича, Х.Н. 200 минг сўм эвазига ушбу чет эл валютасини давлат чегарасидан ўтказиб бериши керак бўлган.
Ҳозирда Х.Н.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, хорижий валютанинг ҳақиқий эгасини аниқлаш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда.