Тошкент шаҳар ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш ҳамда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаларида тайинлов амалга оширилди.
Унга кўра,
Полковник Мирзақамбаров Улуғбек Абдумуродович — Тошкент шаҳар ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Подполковник Юлдашев Қудрат Абдувахатович — Тошкент шахар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари-Йўл патруль хизмати бригадаси командири лавозимига тайинланди.