Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, 23 сентябрь соат 23:00дан 10 октябргача Фарғона йўли кўчасига Истиқбол, Нукус ва КХАЙ кўчаларидан ўтиш йўли ёпиқ бўлади.
Мазкур ҳолат таъмирлаш ишлари билан боғлиқ.
«Вужудга келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш учун ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз», - дейилади хабарда.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги етказилган ноқулайликлар учун узр сўраган.