Поиск
RUUZ

Общество

Uzbekistan Airways Москвадан репатриация қатновларини амалга оширади

5-10 октябрь кунлари авиакомпания Ўзбекистон вилоятларига репатриация қатновларини амалга оширишни режалаштирмоқда.

1032views0replies
0

t.me/uzbekistanairways

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига Ватанга қайтиб келишида қулай шароитлар яратиш мақсадида Uzbekistan Airways  авиакомпанияси Москва шаҳри Внуково аэропортидан Андижон, Урганч, Бухоро, Термиз, Самарқанд, Фарғона, Наманган шаҳарларига 5-10 октябрь кунлари қуйидаги йўналишларда репатриация қатновларини амалга оширишни режалаштирмоқда (парвоз соатлари маҳаллий вақт билан кўрсатилган). Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди:
5 октябрь 
HY3622 Москва – Андижон 09:40/15:55
HY3616 Москва – Урганч 21:40/03:15
6 октябрь 
HY3608 Москва – Бухоро 08:10/14:05
HY3610 Москва – Термиз 21:00/03:15
7 октябрь 
HY3606 Москва – Самарқанд 09:20/15:20
HY3616 Москва – Урганч 20:35/02:10
8 октябрь 
HY3628 Москва – Фарғона 07:05/13:20
HY3628 Москва – Самарқанд 21:00/03:00
9 октябрь
HY3622 Москва – Андижон 08:50/15:05
HY3608 Москва – Бухоро 20:50/02:45
10 октябрь  
HY3620 Москва – Наманган 07:50/14:10
Эслатиб ўтамиз, ушбу қатновлардан  фақат COVID-19 ПЗР-тестининг (ПЗР-тести қатновдан олдин 72 соат ичида амалга оширилиши керак) манфий натижаси ҳақидаги маълумотномага эга бўлган Ўзбекистон фуқаролари фойдаланиши мумкин. ПЗР маълумотномаси бўлмаган йўловчилар авиакомпания қатновларига қўйилмайди.
1032views0replies
0

Комментарии