Душанбеда ўтган Ўзбекистон ва Тожикистон бизнес-форумида икки давлат ишбилармонлари янги келишувларни имзолади. Бу ҳақда Тожикистон Инвестиция ва давлат мулклари бошқаруви давлат қўмитаси маълум қилди.
Бизнес-форум Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 7-йиғилиши доирасида ўтказилди.
Форумда иккала томондан 300 дан ортиқ иштирокчилар қатнашди.
Форумнинг расмий қисми тугаганидан кейин ишбилармонларнинг “Тадбиркор тадбиркор билан” (В2В) форматидаги икки томонлама учрашувлари ўтказилди. Маълум қилинишича, томонлар $50 млн долларлик 15та келишувни имзолашган.