Россия ҳаво транспорти федераль агентлиги "Победа" лоукостерига Ўзбекистоннинг турли шаҳарларига мунтазам рейсларни амалга оширишига рухсат берган. Бу ҳақда Росавиация хабар берди.
Компания қуйидаги йўналишларда рейсларни амалга ошириши мумкин:
• Новосибирск – Самарқанд (ҳафтада 4 марта)
• Екатеринбург – Самарқанд (ҳафтада 4 марта)
• Санкт-Петербург – Бухоро (ҳафтада 4 марта)
• Москва – Нукус (ҳафтада 3 марта)
• Москва – Бухоро (ҳафтада 4 марта)
• Казань – Наманган (ҳафтада 4 марта)
• Екатеринбург – Наманган (ҳафтада 4 марта)
• Новосибирск – Фарғона (ҳафтада 4 марта)
• Екатеринбург – Фарғона (ҳафтада 4 марта)
• Москва – Қарши (ҳафтада 4 марта)
• Москва – Навоий (ҳафтада 3 марта)
• Москва – Урганч (ҳафтада 3 марта)
Россия компанияси “Ўзавиация” агентлигидан тегишли рухсатномани олганидан сўнг Ўзбекистонга рейсларни амалга ошира олади.
“Победа” — “Аэрофлот” гуруҳига кирувчи авиакомпания ҳисобланади. У 2014 йил 16 сентябрда ташкил қилинган.
Эслатиб ўтамиз, яқинда, Қозоғистоннинг SCAТ авиакомпанияси “Актау – Урганч – Актау” йўналиши бўйича парвозларни амалга оширишга рухсат олганди.