Поиск
RUUZ

Общество

Тадбиркорнинг Тошкент шаҳар ҳокимлигидан ололмаётган 401,5 миллион компенсация пули ундирилди

Бизнес-омбудсман Тошкент шаҳар ҳокимлиги тадбиркорга қайтаришни пайсалга солаётган 401,5 млн сўмни ундириб берди.

758views0replies
0

Андижон вилояти ҳокимлиги

“Niyat Servis” хусусий корхонасига тегишли бўлган  Миробод туман, Меҳржон кўчаси, 35-уйда жойлашган 1 365 226 773 сўмга баҳоланган 495 кв.метрлик бино-иншооти Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан давлат ва жамоат эҳтиёжи учун олиб қўйилган. Бу ҳақда Бизнес-омбудсман матбуот хизмати UzNews.uz’га хабар берди.
“Niyat Servis” ХКга тегишли бино ва иншоотлари бузилганлиги юзасидан етказилган зарарни қоплаш мақсадида, Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарорига кўра, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани, ТТЗ-1 мавзеси, 8-уй манзилида жойлашган 222 кв.метрлик (533 601 364 сўмга баҳоланган) ҳамда Чилонзор тумани, Қатортол кўчаси, 38-уй манзилида жойлашган 230 кв.метр (430 085 816 сўмга баҳоланган) бинолар ажратилган.
Ўринга-ўрин берилган объектларнинг баҳолаш қиймати 963 687 180 сўмни ташкил этиб, ўртадаги тафовут мулкдор фойдасига 401 539 593 сўмни ташкил этган.
2018 йилнинг 25 сентябрь куни Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Бинолардан фойдаланиш департаменти ва “Niyat Servis” ХК ўртасида юқорида қайд этилган 401 539 593 сўм миқдордаги тафовут пул маблағлари эвазига қўшимча бино ажратишни сўраб, Тошкент шаҳар ҳокимлигига мурожаат этиш ҳуқуқига эга эканлиги юзасидан келишув битими имзоланган.
“Niyat Servis” ХК раҳбари А. Сайдалиев томонидан 2018 йилдан шу кунга қадар бино ажратишни сўраб бир неча маротаба мурожаат этган бўлишига қарамай, ҳозирги кунга қадар Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан тафовут суммаси миқдорида бино ажратиб берилмаган.
Ушбу ҳолат бўйича Бизнес-омбудсман томонидан тадбиркор манфаатида 2020 йил 13 июлда Тошкент туманлараро иқтисодий судига 401 539 593 сўмлик компенсация тўловларини ундириш юзасидан даъво ариза киритди ва суднинг 2020 йил 27 августдаги қарори билан даъво тўлиқ қаноатлантирилди.
758views0replies
0

Комментарии