Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат Фарғона водийсида, шунингдек, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларининг баъзи жойларида қисқа муддатил ёмғир ёғиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати +29...+32 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда +33...+35 даражагача бўлади.
Дам олиш кунлари республиканинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Ҳаво ҳарорати кўтарилиши давом этади, кундуз кунлари ҳаво +33...+35 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда +37...+39 даражагача исийди. Бундай ҳарорат май ойининг бошига қараганда ёз мавсуми учун кўпроқ хосдир.
Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларининг баъзи жойларида 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкентда 2-4 май кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Бугун кундузи ҳарорат +29...+31 даража, шанба ва якшанба кунлари +32...+35 даража бўлади.