Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонда энг намунали маҳаллага электромобиль совға қилинади — президент

Дарахт экиш бўйича маҳаллар ўртасида танлов ўтказиб, йил якуни бўйича президент совғаси берилади.

93views0replies
24

president.uz

Шавкат Мирзиёев мамлакатда дарахт экиш бўйича энг намунали маҳаллага электромобиль совға қилиш ташаббусини билдирди.
Табиат уйғонган бугунги кунларда ҳамма жойларда мевали ва манзарали дарахтлар, гул, райҳон кўчатлари экиш жадал кетмоқда.
Тошкент шаҳридаги 585 та маҳаллада ҳам дарахт ва гуллар экиш, ҳудудни ободонлаштириш, шароити оғир оилалар, ёлғиз қариялар, имконияти чекланган одамларни ҳолидан хабар олиб, уларни кўнглини кўтариш муҳимлиги таъкидланди.
Шу маънода, давлат раҳбари маҳаллалар ўртасида танлов ўтказиб, йил якуни билан энг намунали маҳаллага Президент совғаси сифатида электромобиль совға қилиш ташаббусини билдирди.
93views0replies
24

Изоҳлар