Излаш
RUUZ

Спорт

"Бунёдкор" Ривалдо ва Денилсон олдидаги қарзини 4 йил ичида бўлиб тўлашга келишди

Клуб ва футболчилар янги келишувга эришилди ва унга кўра тўланиши лозим бўлган пуллар сезиларли даражада камайтирилди.

197views0replies
0

Жорий йил 27 февраль куни "Бунёдкор" футбол клуби бош директори Ривалдо ва Денилсондан 9,2 млн евро қарздорлиги бўйича изоҳ бергани ҳақида хабар берган эдик.
Шу йилнинг 7 февраль куни ФИФА "Бунёдкор" собиқ футболчилари Ривалдо ва Денилсон шикоятлари бўйича қайта иш очган бўлиб, орадан 15 кун ўтиб клуб футболчилар олдидаги қарздорлик мажбуриятини бажариши лозимлиги тўғрисида қарор чиқарганди.
ОФК лицензиялаши талабидан келиб чиқиб, "Бунёдкор" футбол клуби жорий йил 31 март санасига қадар қарздорлик билан боғлиқ масалаларни ҳал этиши лозим эди. Олиб борилган музокаралар натижасида томонлар 30 март куни келишувга эришди. Натижада Бунёдкор лицензиялаш платформасига лозим ҳужжатларни юклашга улгурди.
"ФИФА қарорига кўра, "Бунёдкор" Ривалдо ва Денилсон олдидаги қарздорликни шу йилнинг 7 апрель санасига қадар бартараф этиши керак эди. Янги келишувга кўра тўланиши лозим бўлган пуллар сезиларли даражада камайтирилди. Қўшимчасига, келишилган сумма Денилсонга 2026 йилгача уч қисмга бўлиб тўланадиган бўлди. Ривалдо билан ҳисоб-китоб эса 2028 йилга қадар ҳар йили бир мартадан амалга ошириладиган бўлди", дейилади клуб расмий хабарида.
197views0replies
0

Изоҳлар