Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда 89.400 АҚШ долларни ўмарган хакер қўлга олинди

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ИИБ, дастурчи мутахассис бўлиб ишлайдиган фуқаро банк ҳисоб рақамидан кўп миқдордаги пулларни умарганини аниқлаган.

4507views0replies
0

UzNews.uz/Иллюстрация

Тошкент шаҳрининг М.Улуғбек туманида 20 апрель куни туман ИИБга тушган хабарга кўра, 2017 йил январь ойидан ноябрь ойига қадар бўлган вақт оралиғида Қорасув бўйи кўчаси 117-уйда яшовчи, “Фидо Бизнес” МЧЖ етакчи дастурчи мутахассиси, 1982 й.т. И.Мухаметханов компьютер тизимига ғайриқонуний йўл билан кириб, банк ҳисобидаги рақамдан 89.400 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни конверсион карталарга ўтказиш йўли билан яширин равишда ўғирлаганлиги маълум бўлган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, И.Мухаметханов ҳозирда қўлга олинган.
4507views0replies
0

Изоҳлар