Излаш
RUUZ

Жамият

ДХХ фирибгарлик қилган ҳоким ёрдамчисини қўлга олди (Видео)

Ҳокимнинг 29 ёшли ёрдамчиси Умурбек Отаназаровнинг Жанубий Кореяга ишлаш учун юбормоқчи бўлиб 12 та фуқародан 22 мингдан кўп АҚШ доллари олгани айтилмоқда.

3868views0replies
1

Ўзбекистон 24

“O`zbekiston 24” телеканали хабарида айтилишча, ДХХнинг Хоразм вилояти бошқармаси ходимлари ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари билан ҳамкорликда фирибгарлик жинояти билан боғлиқ тадбир уюштиришди.
Тадбир давомида аниқланишича, 1989 йилда туғилган Отаназаров Умурбек Қўшкўпир туман ҳокимининг ёрдамчиси сифатида фаолият юритиб келиб, фуқароларни Жанубий Кореяга ишга юборишга ваъда бериб, уларнинг ишончига кириб фирибгарлик билан шуғулланиб келган.
Умурбек Отаназаров икки нафар фуқарони Жанубий Кореяга шартнома асосида ишга юборишини айтиб, 8 минг АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олаётган вақтида қўлга олинган. Суриштирув даврида эса унинг 12 фуқародан худди шу йўл билан 22 минг 400 АҚШ доллари олгани аниқланган.
Ҳозирда, ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексига биноан жиноят иши қўзғатилган.
3868views0replies
1

Изоҳлар