Излаш
RUUZ

Жамият

Террорчилик мақсадида Сурияга кетаётган ҳамюртимиз Грузияда ушланди (Видео)

Абу Аюб лақабли раҳнамосининг таклифига кўра, қалбаки паспорт билан Туркияга борган жиззахлик Қодиров Каримжон Грузияга қайтариб юборилади.

4860views0replies
0

Ўзбекистон 24

У дастлаб Россия Федерациясига ишлаш учун бориб, у ерда террорни тарғиб қилувчиларнинг таъсирига тушиб қолади ҳамда уларнинг тарғиботи билан қисқа муддат шуғулланиб ҳам келади.
Шундан кейин, Каримжон Қодировга Сурияда террорчилар сафига келиб қўшилиш таклифи ҳамда йўл харажатлари учун 1000 АҚШ доллари миқдорида маблағ ва қалбаки паспорт юборишади.
Қалбаки паспорт билан Туркия орқали Сурияга кетаётган Каримжон Қодировни Туркия ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари Грузияга “депорт” қилишади ва у бу ҳақда раҳнамоларини хабардор қилганида эса, улар Грузияда кутиб туриш кераклигини айтишади.
Каримжон Қодиров Грузияда унга юборилган Қирғизистон Республикасининг қалбаки фуқаролик паспорти билан яна “ўз йўлида” давом этиш ҳаракатида бўлганда, Ўзбекистон ҳамда Грузия ҳуқуқ тартибот идоралари ходимларининг ҳамкорлигида қўлга олинади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбланган Қодиров Каримжон Раҳимжон ўғли ҳозирда УЯ 64/47 да қамоқ жазосини ўтамоқда.
4860views0replies
0

Изоҳлар