Излаш
RUUZ

Жамият

Акушер-гинекологлар муолажа учун пора олгаётганда ушланди (Видео)

Самарқанд шаҳар 1-сонли туғруқ мажмуаси акушер-геникологлари, тиббий жарроҳлик амалиёти ўтказилгани ва муолажалар эвазига пора олганликлари хабар қилинди.

10175views0replies
0

Ўзбекистон 24

Бош прокуратура ҳузуридаги Самарқанд туман департаменти бўлими томонидан ўтказилган тадбирда, Самарқанд шаҳридаги 1-сон туғруқ мажмуаси акушер-гинеколог шифокорлари Феруза Мўминова ва Нигора Рашидовалар олдиндан тил бириктириб Ваҳобова ва Норқуловлардан тиббий жарроҳлик амалиёти ўтказилгани ва муолажалар эвазига 150 АҚШ долларини пора тариқасида олаётган вақтларида, ашёвий далиллар билан ушландилар.
Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Прокуратурага юборилган.
Бу ҳақда, Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ҳузуридаги Ахборот таҳлил Мултимедиа маркази томонидан тайёрланган “Қонун номи” билан кўрсатуви хабар қилди.
10175views0replies
0

Изоҳлар