Излаш
RUUZ

Жамият

7 марта судланган қашқадарёлик фолбин аёл фирибгарликда айбланмоқда

Шарофат Алиева жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар, Пастдарғом, Тойлоқ, Шаҳрисабз, Қизилтепа, Деҳқонобод ва Косон туман судларининг ҳукми билан судланган.

3183views0replies
0

UzNews.uz

Жиноят кодексининг турли моддалари билан бир неча бор судланганига қарамай Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳридан бўлган Шарофат Алиева “жиноий шериги” Гулжаҳон Ғаниева билан биргаликда Янгийўл туманидаги фуқаронинг мулкини қасддан ўзлаштириш мақсадида унинг ишончига киради.
Совчиликни баҳона қилиб у хонадон соҳибларини ишончига киради ва унинг қизини “бахтини” очишини айтиб, уйдаги барча тилла тақинчоқларни ўзлаштиргани аниқланган.
Қизининг бахти боғланганлиги ҳақидаги тахминлари тўғри чиққанлигини билган она “фолбин совчи”ларнинг ҳамма топшириғини сўзсиз бажарди: бирпасда нина, оқ пахта, оқ ип, қора целофан, 7 дона шағал тош ва 7 дона тилла буюмлар муҳайё қилинди. Замира опа қизининг қаршилигига қарамай, ўзининг, эрининг ва ҳатто келинининг ҳам тилла буюмларини йиғиб келди.
“Совчи” уларга бирма-бир қон сурди, ирим-сиримини қилиб, целофанга ўраб, 3 соатгача ечмаслик шарти билан белига боғлаб қўйди.
Замира опа шундай хурсанд эдики, ҳатто совчиларнинг хатти-ҳаракатидан ҳайрон бўлаётган қизи Салиманинг саволларига ҳам ҳаммасини уч кундан кейин биласан, деб қўя қолди.
Хонадон эгаларининг қариндошлари бу ҳолатга шубҳа қилишган эди ва уларнинг бу шубҳалари ўринли эканлигини англади-ю, Янгийўл туман ички ишлар бўлими ходимларини ёрдамга чақирди...
Гулжаҳон Ғаниева Сурхондарё вилоятининг Узун туманида туғилиб ўсган. 5 нафар фарзанднинг онаси бўлса ҳам саводсизлиги боисми ёки “Қовун қовундан ранг олар” деганларидек, қайнопасидан “ўрнак” олганми, ҳар ҳолда жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар ва Деҳқонобод туман судлари томонидан судланиб, тегишли жазога ҳукм қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суд Матбуот хизмати хабарига кўра, Шарофат Алиева хавфли рецидивист бўла туриб, фирибгарлик, яъни ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида жиноий шериги Гулжаҳон ўаниева билан олдиндан жиноий тил бириктириб, умумий баҳоси 4 миллион сўмлик турли хилдаги 7 дона тилла буюмларни қўлга киритиб, фойдаланиш ёки тасарруф этиш реал имкониятига эга бўлмай туриб, жиноят устида далилий ашёлар билан қўлга олинган. Фирибгар “совчилар”га адолатли қонунларимизга асосан жазо тайинланди.
3183views0replies
0

Изоҳлар