Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда BMW X6 ҳайдовчиси “мигалки” учун жаримага тортилди

Тошкент шаҳар ЙҲХБ ходимлари ўзбошимчалик билан ўз автомашинасига овозли ва ёниб-ўчувчи “мигалки” ўрнатган BMW X6 ҳайдовчини аниқлашди ва жаримага тортишди.

2596views0replies
0

ЙҲХБ

Яқинда ижтимоий тармоқларда “БМВ-Х6” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси ёритувчи ва бошқа қурилмалардан фойдаланганлиги, уларни ўрнатганлиги ҳақида видеолавҳа тарқалган эди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида “БМВ-Х6” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси 1985 йилда туғилган Ф.Ж. Уйғур кўчасида тўхтатилиб текширилганда, тегишли рухсат олмай туриб транспорт воситаларига товуш чиқарувчи ва ёритувчи махсус қурилмаларни ўрнатиб ҳаракатлангани аниқланди.
Хайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 127-моддаси 2-кисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
2596views0replies
0

Изоҳлар