Излаш
RUUZ

Жамият

Шайхонтоҳур туман жиноий ишлар суди айблаган тадбиркор “оқланди”

Бу ҳақда хабар қилган Олий суд тадбиркорга етказилган моддий ва маънавий зарар, уни ноҳақ айблаганларга эса қандай жазо чоралари кўрилгани ҳақида маълумот бермаган.

3874views0replies
0

УзА

Кассация инстанцияси судлов ҳайъати очиқ суд мажлисида жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг ҳукмига кўра, бир қатор жазо тайинланган Суннатилло Ортиқовга нисбатан “иш”ни кўриб чиқди.
Тергов органи томонидан С. Ортиқов “Sunnat Ziyo” МЧЖни ташкил қилиб абитуриентларни олий ўқув юртларига тайёрлаш билан шуғулланиб келиб, ғаразли мақсадларда 2014-2015 йиллларда махсус лицензия олмасдан чет тиллари бўйича ўқитиш ҳамда ҳамширалик курслари фаолиятини лицензиясиз амалга оширишда айбланган. Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди бу билан келишган.
Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 29 декабрдаги Қонуни билан Жиноят кодексининг 190-моддаси 1-қисмининг диспозициясига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра ушбу жиноят таркиби “Лицензия олиниши шарт бўлган фаолият билан махсус рухсатнома олмасдан шуғулланиш кўп миқдорда даромад олиш билан боғлиқ бўлса” келиб чиқиши белгиланган.
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман Давлат солиқ инспекциясининг “Sunnat Ziyo” МЧЖда ўтказилган режадан ташқари текширув далолатномасида лицензия олингунга қадар ўқитиш ҳамда ҳамширалик курслари фаолияти натижасида 230.000 сўм даромад топилган.
С. Ортиқовга нисбатан тергов айблови ва суднинг ҳукмида судланувчининг лицензиясиз фаолияти натижасида бошқа бирон бир даромад олганлиги кўрсатилмаган.
Шу боис, Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди ажрими билан С. Ортиқовга нисбатан айблов ҳукми бекор қилиниб, у Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси (реабилитация учун асослар) 1-қисмига асосан айбсиз деб топилиб, реабилитация қилинди.
Эслатиб ўтамиз, С. Ортиқовга нисбатан Шайхонтоҳур тумани Жиноят ишлари бўйича суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 190-моддаси (фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш) 2-қисми “б” банди билан айбдор иш ҳақининг 15 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ундирган ҳолда 1 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари ва 1 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси тайинланган эди.
Бу ҳақда хабар берган Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати тадбиркорга етказилган моддий ва маънавий зарар ундирилганми ёки йўқми, тадбиркорни ноҳақ айблаганларга нисбатан қандай чоралар кўрилгани борасида эса, маълумот бермаган.
3874views0replies
0

Изоҳлар