Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Чирчиқдаги магазин ходимлари икки “жиноятчи”ни қўлга олди

2018 йилнинг 13 март куни соат тахминан 2:30да Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги Бобур шоҳ кўчаси 3-уйда жойлашган Technoshop магазини ойнаси номаълум шахс томонидан синдириб кетилди.

2983views0replies
0

UzNews.uz

Айнан шу куннинг ўзида ушбу жой иш юритувчиси Йўлдошев Беҳруз Зоҳиджон ўғли магазинга ўрнатилган сигналияция ишлаб кетгани борасида Қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан огоҳлантирилган.
Беҳруз Йўлдошев воқеа жойига етиб келганида, Қўриқлаш хизматини ходимлари Миёрбек Турумбетов, Мирзоҳид Бекмирзаев, Муҳаммад Жўраевлар ҳам шу ерда эканликларини гувоҳи бўлади.
Магазинннинг ойналари синдириб кетилган лекин унинг ичидан ҳеч нарса ўғирланмагани аниқланади.
Шундан сўнг, бу бинода ўрнатилган видеокузатувлар орқали ойналарни ким синдиргани ҳолати синчиклаб кузатилади ва икки фуқаро ойналарни синдирганлиги қайд этилган.
Икки шахснинг бош кийими кийиб олганлиги сабабли уларнинг шахсини аниқлаш имкони бўлмайди.
Шундан сўнг, бош офис директори ўринбосари Ёқубжон Қосимов 102 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, бу иш юзасидан ИИБни огоҳлантиради ва воқеа жойига ИИБ ходимлари етиб келиб, ўрганиш ишларини олиб боришади.
Қизиқарли томони эса Беҳрўз Йўлдошев ҳамда Шаҳзод Комилов бу жойни тартибга келтиришаётган вақтда, яъни 14 март куни номаълум икки фуқаро шу магазинга келгани ва улар видеокузатувдаги ойнани синдирган шахсларга, ҳамда уларнин кийиб олган либослари ҳам айнан шуларники ўхшаш эканлигини пайқаб қолишади.
Беҳруз Йўлдошев бу воқеа юзасидан ИИБ ходимларига хабар беради ва ўз тахминларини илгари суради.
ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув натижасида ойнани синдирган шахслар айнан улар эканликлари аниқланган. 20 ёшли бу икки фуқаро ўз айбларига иқрор бўлишган.
Шунингдек, бу икки йигит шу куннинг ўзида Cobalt ва Nexia русумли автомашиналарнинг ҳам ойналарини синдириб, уларнинг ичидан ҳайдовчига тегишли буюмларни ўғирлашгани ҳам аниқланган.
2983views0replies
0

Изоҳлар