Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Ўз онаси ва укасини ваҳшийларча ўлдирган “қотил” қўлга олинди (Видео)

Оғабек онасини ғишт билан етти марта уради ҳамда рўмол билан бўғиб ўлдиради. Укасини ҳам бўғиб ўлдириб, чамадонга солиб, ертўлага беркитиб қўяди.

11129views0replies
0

Турмушидан ажрашган Г.Т икки нафар ўғли билан бева қолади. У ўз уйида фоҳишахона очиб осон пул топиш йўлини танлайди. ШУ боис тўнғич ўғли Оғабек билан ораларида тез-тез келишмовчиликлар бўлиб турган.
Шундан келишмовчиликларнинг бирида Оғабек ўз онасининг бошига музлатгич остида турган ғишт билан етти маротаба уради. Бу ҳам етмаганидай у ўз волидасини рўмол билан бўғиб ўлдириб қотиллик содир қилади.
Қотиллик содир қилган Оғабек, қилган жиноятини яшириш мақсадида яна бир қотилликка қўл уради. У ўз онасини ўлдирганини кўрган укаси 5 яшар Азизбекни ҳам бўғиб ўлдириб чамодонга жойлайди ва ертўлага яшириб қўяди.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
11129views0replies
0

Изоҳлар