Унинг хабарига кўра, Элбек Хайруллаев ўзига бириктирилган сектордаги барча жамоат ишларида фаол қатнашмоқда.
Жумладан у Наврўз байрами муносабати билан Сектордаги кам таъминланган оилаларнинг ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳолидан хабар олган.
Бундан ташқари Юнусобод тумани ИИОФМБ бошлиғи айнан тумандаги 3-секторда ташкиллаштирилган сумалак сайлига ҳам ташриф буюрган.
Ўқувчимизга кўра, айнан ушбу секторда истиқомат қилаётган фуқаролар Элбек Хайруллаев мисолида Ички ишлар ходимларининг халқ орасида ва улар билан ҳамфикр эканлигини гувоҳи бўлишган.