Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

“Кобальт” автобус бекатига урилиб кетди: 3 киши ҳалок бўлган

16 март куни Қашқадарёда “Кобальт” русумли автомашина автобус бекатига урилиб кетган. ИИВнинг маълумотига кўра, ЙТҲ оқибатида уч киши ҳалок бўлган.

2687views0replies
0

16 март куни соат 15.00ларда Майманоқ қишлоғида яшаган 1995 йилда туғилган Б. Хўжақулов ўзининг бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашинани “Касби-Муборак-Қарлиқ” 4Р-232 йўлининг 13-км.да ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай шу ерда жойлашган автобус бекатига урилиб тўқнашув содир этган.
Натижада ҳайдовчи Б.Хўжақулов ва йўловчилар А.Элмуродов ҳамда Ш.Пўлатовлар жароҳат олиб воқеа жойида ҳалок бўлганлар.
2687views0replies
0

Изоҳлар