Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Бухорода газконденсат ўғирлаётган 4 нафар киши ёниб кетди

Бухоро вилояти Қоракўл туманида қувурни тешиб, яширин тарзда газконденсат маҳсулотларини ўғирлаётганлар кутилмаган ёнғиндан қочиб қутула олишмади.

3338views0replies
0

Бухоро ИИБ

Қоракўл тумани “Қулбешкак-Ҳожиқозғон” чўл массивида юзага келган ёнғин оқибатида 4 нафар фуқаронинг жиддий жароҳат олганлиги тўғрисидаги хабар ички ишлар бўлимига келиб тушгандан сўнг, воқеа жойига зудлик билан зарурий куч ва воситалар сафарбар этилади.
Аниқланишича, 2018 йилнинг 14 март куни, соат тахминан 02:00 да, Қоракўл туман “Дўстлик” МФЙда яшовчи фуқаро Холмуродов Феруз Ҳасанович, “Бандбоши” МФЙда яшовчи фуқаролар, Мардонов Муроджон Комилжонович, Нуриллаев Элёр Ҳусенович ҳамда Рахмонқулов Лазиз Шарифбоевичлар Қоракўл туман “Учқир” заводига қарашли “Қулбешкак Хожикозғон” чўл массивининг 7-километрида жойлашган 426 см диамертли газколлектор қувуридан яширин тарзда газконденсат маҳсулотларини ўғирлаш учун ушбу қувурни тешиб, ҳосил қилинган тешик орқали ўзлари билан олиб келган 65 метр узунликдаги резина шланг ёрдамида қувурдан сўриб чиқарилган газоконденцат маҳсулотини жамлаш ва тиндириш учун махсус ҳовуз қазадилар.
Ҳовузга жамланган нефть ва газ маҳсулотларини елим идишларга жойлаштириш жараёнида тўсатдан юзага келган ёнғин, уларнинг жиноий ҳаракатларини охирига етказа олмай, жиддий куйишларига сабаб бўлади.
Ҳодиса содир бўлган жойда Элёр Нуриллаев ҳамда Феруз Холмуродовга тегишли бўлган УАЗ русумли автомашиналар тўлиқ ёнган ва ўзларининг ҳаракатларини ўзларига боғлиқ бўлмаган ҳолда охирига етказа олмай, нефть ва газ қувурларидан ўғрилик жиноятига суиқасд қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Холмуродов Феруз Ҳасанович, Мардонов Муроджон Комилжонович, Нуриллаев Элёр Ҳусенович ҳамда Рахмонқулов Лазиз Шарифбоевичларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
3338views0replies
0

Изоҳлар