Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда Toyota Land Cruiser ва Captiva автомашинаси ёниб кетди (видео)

Ёнғин натижасида “Toyota Land Cruiser” автомашинаси ёниб кетди. Бундан ташқари “Captiva”га ҳам етарлича зарар етди.

5693views0replies
0

UzNews.uz

2018 йилнинг 9 март куни, соат тахминан 14:16да Тошкент шаҳар Юнусобод тумани “Отчопар1” маҳалласи, Амир Темур шоҳ кўчаси 6-уй орқасида бўлган “Бек Мафтуна Малика” МЧЖга қарашли автотураргоҳ ҳудудида ёнғин чиқди.
Ёнғин натижасида, шу автотураргоҳда турган “Captiva” русумли автотраснпорт воситасининг мотор ва қисман салон қисми зарар етган.
Унинг ёнида турган “Toyota Land Cruiser” автомашинаси эса бутунлай ва мослаштирилган тиркамали ташиш воситаси буткул ёнғиндан зарар кўрган.
Ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғин соат 14:27да ўчирилган.
5693views0replies
0

Изоҳлар