Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкент вилоятида мактаб директори давлат пулларини ўзлаштирди

Мактаб директори ўз мансабини суиистеъмол қилган ҳолда бюджет маблағларини растрата ва ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилгани айтилмоқда.

2222views0replies
1

Иллюстрация

2018 йил 19 февраль Тошкент вилояти Оҳангарон туман Халқ таълими бўлимига қарашли мактаблардан бирида 2016-2017 йиллар давомида бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши юзасидан текширув ўтказилган.
Текширув натижасига кўра, мактаб директори томонидан ўз мансаб мавқеини суиистеъмол қилиб, 28 миллион 622 минг сўм бюджет маблағлари растрата ва ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилингани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Оҳангарон туман прокуратураси Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми “г” банди билан ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатган.
2222views0replies
1

Изоҳлар