Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Бухорода йигит аввал “севгилиси”ни, кейин эса ўзини пичоқлади

Йигит ўзининг севган қизига нимага сабабдан пичоқ билан тан жароҳати етказганлиги сабаблари ўрганилмоқда.

3990views0replies
0

Google Харита

Бухоро вилояти Вобкент туманида яшовчи, 1999 йилда туғилган Н.Ч ҳамда 1998 йилда туғилган Б.С лар ўткир тиғли жисмдан олган тан жароҳати туфайли туман касалхонасига ётқизилади.
Ушбу ҳолат юзасидан Бухоро туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суруштирув ишлари давомида, 2018 йил 19 февраль куни соат 13:30 ларда, Бухоро тумани, Гала-осиё шаҳридаги истироҳат боғида Б.С. ўзининг ҳамқишлоғи Н.Ч.ни олдиндан севганлиги, улар ўртасидаги бу муносабатга қизнинг оила аъзолари қаршилик кўрсатаётганликлари, шу сабабли йигит қизга қочиб кетиш таклифини билдирганлиги, Н.Ч. эса йигитнинг бу таклифига рад жавобини бергандан сўнг уни ўлдириш мақсадида ёнида бўлган пичоқ билан Н.Ч.нинг турли соҳаларига бир неча маротаба урган.
Йигит ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатда жиноятни охирига етказа олмаган ва ўзини ўлдириш мақсадида пичоқни томоғига суқиб, ўзига-ўзи тан жароҳати етказганлиги аниқланган.
“UzNews.uz”нинг Бухоро вилоятидаги ишончли манбасига кўра, ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Б.Сафаровга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 25-97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
3990views0replies
0

Изоҳлар