Излаш
RUUZ

Жамият

Мониторинг маркази Матбуот ва ахборот агентлигига ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 19 февраль куни “Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.

3754views0replies
0

Google Харита

Фармонда келтирилишича, икки ҳафта муддатда “Оммавий коммуникациялар соҳасидаги мониторинг маркази” (ОКСММ) давлат муассасаси Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги тузилмасига берилади.
Эслатиб ўтамиз, ОКСММ 2005 йилда ўз фаолиятини бошлаган бўлиб, муассаса асосан Жаҳон ҳамда Ўзбекистон ОАВларида бериладиган ахборот, хабар, маълумотларни, шунингдек, улар орқали тарқатилаётган ахборотнинг шакли, мазмуни ва аудияториясини “ўрганиш” билан шуғулланиб келган.
ОКСММ Реклама ва ахборот қонунчилиги доирасида Давлат Рақобат қўмитаси, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси каби давлат муассасаларига керакли тартибда маълумот кириб, қонунчилик бузилганлиги ҳолати бўйича хулоса бериш билан шуғулланиб келган.
Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги таркибига қўшилиш жараёнида ОКСММ ва унинг фаолиятида қандай ўзгаришлар бўлиши ҳозирча маълум эмас.
3754views0replies
0

Изоҳлар