Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Бухорода вояга етмаган қизни ўғирлаган шахс ушланди

Такси ҳайдовчиси онасининг автомашинадан тушиб кетганини кўриб, унинг сумкаси ва қизини олиб қочиб кетади.

3079views0replies
1

Бухоро ИИБ

2018 йилнинг 15 феврал куни тахминан соат тахминан 7:40 да Бухоро шаҳар, Орифон кўчаси 63-уйда яшовчи Муҳайё Саидова вояга етмаган фарзандларини мактаб ва мактабгача таълим муассасасига олиб бориш мақсадида уйидан чиқиб, кўчадан ўтиб кетаётган, ўзига нотаниш бўлган “Нексия” русумли, сариқ рангли такси автомашинасига ўтиради.
Ушбу транспорт воситасини бошқараётган ҳайдовчи Б.Нақшбанд йўналиши бўйича ҳаракатланиб йўлда учраган яна бир йўловчига тўхтатиб уни автомашинасига ўтирғизади.
Фуқаро М.Саидова ўғли Асадбек Холматовни Б.Нақшбанд кўчасида жойлашган 1-сонли умумтаълим мактабига қолдириш учун ҳайдовчидан автомашинани тўхтатишни сўраб, ўғли билан автомашинадан тушади. Ўғлини мактабгача кузатиб қўйган М.Саидова қарасаки, қизи Азиза Холматова ҳамда ўзининг сумкаси турган такси автомашинаси номаълум томонга кетиб қолган.
Фуқаро М.Саидова бўлган воқеани шу ҳудудда хизмат олиб бораётган Бухоро вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ ППХ батальони 1-отряд командири катта лейтенант Акобир Бозоровга айтиб берганидан сўнг, бу ҳақда Бухоро шаҳар ИИБ навбатчилик қисмига ахборот берилади.
“Uznews.uz”нинг Бухоро вилояти ИИБдаги ишончли манбаси хабарига кўра, фуқаро М.Саидованинг иштирокида Бухоро шаҳрида мавжуд кузатув камералари орқали ушбу автомашина Бухоро шаҳар, Орифон кўчаси, 24-уйда яшовчи, 1978 йилда туғилган Джумаев Умид Хўжақуловга тегишли эканлиги аниқланиб, вояга етмаган Азиза Холматова ходимларнинг тезкорлиги натижасида онасига қайтарилди.
3079views0replies
1

Изоҳлар