Излаш
RUUZ

Жамият

Кадрлар ва хавфсизлик бўйича Марказий Банк раис ўринбосари ишдан кетди

Марказий банкда 21 йил фаолият олиб борган Раис ўринбосари Акмалов Алишер Валиевич лавозимидан бўшатилди.

6340views0replies
0

judo.uz/

1962 йилда Тошкент вилоятида туғилган Алишер Акмалов 1983 йилда Тошкент халқ хўжалиги институти (Ҳозирги Иқтисодиёт униқерситети) ни тамомлаган.
У 1994 йилдан бошлаб Банк соҳасида фаолият юритиб келмоқда.
Унинг Марказий банкдаги асосий вазифаларидан бири, Кредит ташкилотларида молиявий мониторингни мувофиқлаштириш департаменти, Кадрлар билан ишлаш департаменти, Хавфсизлик ва ахборотни муҳофаза қилиш департаменти, Биринчи бўлим фаолиятига раҳбарликни амалга ошириш бўлган.
Кўриниб турибди собиқ мулозим, Марказий банк ва унинг тизимидаги ташкилотларда Кадрлар масаласини юритган ҳамда Хавфсизлик масалалари билан шуғулланган.
Шунингдек, Алишер Акмалов “Тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари, микрокредит ташкилотлари ижро органлари раҳбарларининг касбга мувофиқлигини аниқлаш комиссияси” ишига раҳбарлик қилган.
Бундан ташқари у, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Банк-молия академияси ва олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик бўйича ишларни мувофиқлаштирган.
6340views0replies
0

Изоҳлар