Излаш
RUUZ

Жамият

Бухоро вилояти ҳокими лавозимидан “кетмаган”

Айрим хорижий ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларда Бухоро вилояти ҳокими Мирараб мадрасасида фуқароларга қўпол муносабатда бўлгани ва бунинг ортидан лавозимидан бўшатилгани айтилмоқда.

2917views0replies
0

Бухоро вилояти ҳокимияти

Аввалроқ, Президентимиз Шавкат Мирзиёев 16 февраль куни Бухоро вилоятига ташриф буюрганлари ҳақида хабар қилган эдик.
Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятига ташрифи давомида Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев ўз лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар тарқалган эди.
“UzNews.uz” мухбири бу борадаги вазиятни ўрганиш мақсадида аввал Бухоро вилояти Умумий бўлими билан боғланди. Саволларга жавоб берган Умумий бўлим мулозими, Ҳокимнинг ишдан кетганлиги бўҳтон эканлиги, кимдир атайлаб бу маълумотни тарқатаётган бўлиши мумкинлигини айтди.
Шундан сўнг биз, масалага ойдинлик киритиш учун Бухоро вилояти ҳокимининг ёрдамчиси билан суҳбатлашдик.
Аввало айтиш керакки, Ёрдамчи билан боғланиш жуда осон бўлди ҳамда берилган саволларга аниқ ва тўлиқ жавоб ола олдик.
Унинг сўзларига кўра, Бухоро вилоятида Шавкат Мирзиёевнинг ташрифи сабаб, Ҳоким керакли ишларни амалга ошириш билан банд.
“Бу нотўғри маълумот, кимдир қасддан тарқатмоқда бу хабарни, бу ёлғон, кимга керак бўлди бу ёлғон хабарни тарқатиш”, - деди Ўктам Барноевнинг Ёрдамчиси.
2917views0replies
0

Изоҳлар