Излаш
RUUZ

Жамият

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Остонага қатновларни оширади

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК 2018 йилнинг 4 март кунидан бошлаб, Тошкент-Остона-Тошкент йўналишида яна бир доимий қатновни амалга оширади.

2454views0replies
0

airspot.ru

МАК Матбуот хизматининг хабарига кўра, парвозлар ҳафтанинг якшанба кунлари “А320” самолётида, маҳаллий вақт билан Тошкентдан соат 18:10да ҳавога кўтариладиган самолёт, Остонада Остона вақти билан 21:10 да қўнишни бажаради.
Остонадан эса маҳаллий вақт билан 22:10да парвозни амалга оширган лайнер, Тошкентга маҳаллий вақт билан соат 23:10 да келиб қўнади.
Демак, Тошкент ва Остонани боғловчи рейслар сони тўртта етиб, улар “Ўзбекистон ҳаво йўллари” томонидан душанба, пайшанба, шанба ва якшанба кунлари амалга оширилмоқда.
2454views0replies
0

Изоҳлар